Англия Лига кубоги. "Ньюкасл" минимал ҳисобда ғалаба қозонди

Англия лига кубогининг ярим финалидан ўрин олган "Саутгемптон" - "Ньюкасл" учрашуви якунланди. Ўйин меҳмонларнинг 1:0 ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.

Ягона гол муаллифи Жоэлинтон. Ҳужумчи 73-дақиқада жамоасининг ғалабасини таминлайдиган голни урди. 86-дақиқада Чалета-Цар қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Шу тариқа, "Ньюкасл" Англия Лига кубогининг финалига чиқиш имкониятини оширди. Уларнинг кейинги рақиби "Ноттингем Форест" - "Манчестер Юнайтед" учрашувида аниқланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!