Англия Лига Кубоги. "Халл Сити" пенальтилар сериясида "Ньюкасл"ни мағлуб қилди

 

Англия Лига Кубоги чорак финал яна бир ўйинида "Халл Сити" ва "Ньюкасл" ўзаро баҳс олиб боришди. 

Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. 98-дақиқада Диаме "Ньюкасл"ни олдинга олиб чиққан бўлса, Снодграсс 1 дақиқадан кейин ҳисобни тенглаштирди. 

Шундан сўнг голлар киритилмади ва жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилди. "Футбол лотореяси"да "Халл Сити" ғалаба қозонди. 

Халл – Ньюкасл 1:1

Голлар:  0:1 – 98 Диаме, 1:1 – 99 Снодграсс. 

Пеналтилар серияси: 3:1

Халл – Якупович, Доусон, Магуайр, Робертсон (Таймон, 79), Хаддлстоун, Аль-Мухаммади (Уир, 79), Мейлер, Ливермор (Хенриксен, 79), Снодграсс, Диоманде, Мбокани.

Ньюкасл – Зельс, Кларк, Ласселс, Лазаар, Хэйден (Мерфи, 105), Ритчи (Атсу, 81), Анита (Йедлин, 109), Диаме, Шелви, Гуффран, Гэйл.

Огоҳлантиришлар:  Снодграсс (45), Хэйден (63), Гуффран (67), Робертсон (77), Хаддлстоун (89), Ласселс (89).

Четлатиш:  Мбокани (89).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!