Англия мундиалда уч футболчидан айрилди
Англия терма жамоаси жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўл олди. «Уч шерлар» эндиликда бу босқичда Норвегия миллий жамоасига қарши майдонга тушади.
Терма жамоа матбуот хизмати хабарига кўра, Англия сафида бир қатор футболчилар умумий машғулотда иштирок этмади. Жамоа ярим ҳимоячиси Деклан Райс, шунингдек, ҳимоячилар Рис Жеймс ва Марк Гехи навбатдаги машғулотни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
Маълум қилинишича, уларда саломатлик билан боғлиқ кичик муаммолар бор.
Англия ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги учрашув шанба куни, 12 июлда бўлиб ўтади. Беллашув бошланиши Тошкент вақти билан соат 02:00 га белгиланган.
Бу жуфтликда ғалаба қозонган жамоа ярим финалда Аргентина – Швейцария баҳсидаги ғолиб билан куч синашади.

Фикрлар