Англия премьер-лигаси. "Арсенал" йирик ҳисобдаги ғалабаси орқали яна 1-ўринга қайтди

АПЛ 3-туридан ўрин олган "Борнмут" - "Арсенал" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Лондонликлар сафида голлар Эдегор (дубль) ва Салиба муаллифлик қилди. Мезбонларга бу ўйинда гол уриш насиб этмади. 

Шу тариқа, "Арсенал" очколари сонини 9 тага етказиб олган ҳолда, жадвалда 1-ўринга қайтиб олди. "Борнмут" 3 очко билан 14-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!