Англия премьер-лигаси. Драматик кечган баҳсда "Ньюкасл" "Сити" билан дуранг ўйнади
АПЛ 3-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - "Манчестер Сити" учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Майдон эгалари сафида голларга Альмирон, Уилсон ва Триппьер муаллифлик қилди. Меҳмонларда Гюндоган, Холанд ва Силва ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, "Манчестер Сити" очколари сонини 7 тага етказиб олган ҳолда, жадвалда 2-ўринга қайтиб олди. "Ньюкасл" 5 очко билан 6-поғонани банд этган.
Фикрлар