Англия премьер-лигаси жамоалари майдонга тушишдан бош тортмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Коронавирус пандемияси яна футболга зарба берди. Айни пайтда премьер-лиганинг бир неча жамоаларида вирус юқтирган футболчилар аниқланган. Шунингдек, янги ҳолатлар ҳам тобора кўпайиб бормоқда.

Англия Премьер-лигаси раҳбарияти бир неча учрашувларни қолдириш бўйича қарор чиқарди. Бироқ, аксарият иштирокчи жамоалар премьер-лига ўйинларини кейинги йилгача тўхтатишни талаб қиляпти.

Клублар мутасаддилари лига раҳбариятига олдиндаги тўртта тур учрашувларини бошқа муддатга суришни сўраяпти.

Агар турнир ташкилотчиси бу талабни қабул қиладиган бўлса, ҳуқуқи сотилган телетрансляциялар учун телевизион компанияларга компенсация тўлашига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!