Англия премьер-лигаси. "Ливерпуль" ва "Ньюкасл"да кичик ғалаба, "Челси" кутилмаганда очко йўқотди (бугунги натижалар)

АПЛ 12-туридан ўрин олган қатор учрашувлар якунига етди. Унда "Ливерпуль" Нуньезнинг голи эвазига "Вест Хэм"ни мағлуб этди. Шунингдек, бу баҳсда Алиссон пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди.

"Челси" кутилмаганда сафарда "Брентфорд" билан дуранг ўйнади - 0:0. "Ньюкасл" эса ўз майдонида "Эвертон"ни таслим этди - 1:0. Яна бир ўйинда "Саутгемптон" "Борнмут"ни 1:0 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!