Англия Премьер-лигасида энг кўп сейв қилган дарвозабон аниқланди

Transfermarkt портали экспертлари Англия Премьер-лигасининг дастлабки 12 тури якунига кўра, энг кўп зарбани бартараф этган дарвозабонлар рўйхатини тузди.

Унга кўра, биринчи ўринда “Манчестер Юнайтед”нинг янги дарвозабони Андре Онана биринчи ўринни эгаллади. Африкалик посбон 59 та вазиятда тўп дарвозасидан жой олишига йўл қўймаган.

“Шеффилд Юнайтед” дарвозабони Уэсли Фодерингем 57 та зарбани бартараф этгани қайд этилди.

Кучли учликданг ўрин олган “Ньюкасл” голкипери Ник Поуп 55 марта ўзини кўрсатган. Қолган дарвозабонлар қайтарган зарбалар сони ҳали элликтага етгани йўқ.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!