
Англия суперклуби 8 футболчини сотиб, битта зўр тўпурар олади
Таниқли футбол инсайдери Фабрицио Романо “Челси” клубининг ёзги трансферлар даврига мўлжаллаган режалари ҳақида маълумот тарқатди.
“Аристократлар” юқори савиядаги тўпурар ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда. Табиийки, кўп гол ура оладиган ҳужумчилар ўта қиммат туради.
Трансфер учун етарли маблағ жамғариш мақсадида лондонликлар 7-8 нафар ўйинчисини сотиб юборишни режалаштиряпти.
Клуб мутасаддилари жамоадан биринчилардан бўлиб кетадиган ўйинчилари рўйхатига Кепа Аррисабалага, Аксель Дисаси, Ренату Вейга, Трево Чалоба, Карни Чуквуэмеку, Жоау Феликс, Кристофер Нкункуни киритди. Вазиятга қараб, бошқа футболчилар ҳам трансферга қўйилади.
Ўз навбатида, “Челси” олмоқчи бўлаётган ҳужумлар рўйхати ҳам тайёр. Ёзда клуб раҳбарияти Лиам Делап, Александер Исаак, Виктор Осимхен ва Виктор Бонифацедан бирини олиб келишга уриниб кўради.
Фикрлар