Англия тарихидаги энг кўп гол урганлар аниқланди

Премьер-лиганинг навбатдаги учрашувида “Брайтон” дарвозасини ишғол қилган “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн умумий голлари сонини 149тага етказиб, Англия чемпионатининг энг зўр тўпурарлари ўнлигига кирди.

Умуман олганда, Англиянинг энг зўр тўпурари Алан Ширер ҳисобланади. У ўз фаолияти давомида рақиблар дарвозасини 260 маротаба аниқ нишонга олган. Фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида кучли ўнлигида Ҳарри Кейндан ташқари Серхио Агуэро ҳам ўрин олган. Агуэро Англия майдонларида 180 та гол уриб, рўйхатнинг тўртинчи қаторида қайд этилди.

Примьер-лига тўпурарлари билан танишинг:

  1. Алан Ширер — 260 гол.
  2. Уэйн Руни — 208.
  3. Энди Коул — 187.
  4. Серхио Агуэро — 180.
  5. Фрэнк Лэмпард — 177.
  6. Тьерри Анри — 175.
  7. Робби Фаулер — 163
  8. Жермейн Дефо — 162.
  9. Майкл Оуэн — 150.
  10. Ҳарри Кейн ва Лес Фердинанд — 149.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!