Англия терма жамоаси Бельгияга қарши ўйиндан олдин ўз етакчисидан айрилди
"Тоттенхэм" форварди Харри Кейн Англия терма жамоаси машғулотларида жароҳат олди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 27 ёшли футболчи бугун УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган Бельгияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Эслатиб ўтиш лозимки, Кейн 2020 йилнинг бошида сон мушакларидан жарроҳлик амалиётини ўтказган эди. Кейинчалик унинг соғайиши учун бир неча ой талаб этилди.
Фикрлар