Англия терма жамоаси бош мураббийлиги учун яна бир номзод топилди

Англия футбол ассоциацияси (FA) миллий терма жамоага янги бош мураббий қидирмоқда. Эслатиб ўтамиз, яқинда Гарет Саутгейт истеъфога чиқарилди. Унинг қўл остида терма жамоа Евро-2024 финалига қадар етиб борган ва ҳал қилувчи ўйинда Испанияга мағлуб бўлганди (1:2).

The Telegraph хабарига кўра, бўш ўрин учун яна бир номзод сифатида "Тоттенхэм" бошқарувчиси Анге Постекоглоу кўриб чиқилмоқда. Қайд этилишича, мутахассис бир неча йиллардан буён FA ни қизиқтириб келмоқда.

Олдинроқ Англия терма жамоасини бир неча ойдан бери ишсиз юрган аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино бошқариши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди - унинг сўнгги клуби Лондоннинг "Челси"си бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Саутгейт 2016 йилдан бери Англия терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётганди. Унинг мураббийлигида терма жамоа икки марта Евро финалига чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!