Англия терма жамоаси бу ишни 2006 йилдан бери уддалай олмаётган эди

Англия терма жамоаси 16 йил ичида биринчи марта жаҳон чемпионати гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

Гарет Саутгейт шогирдлари Эрон (6:2) ҳамда Уэльсни (3:0) мағлуб этиб, АҚШ билан дуранг ўйнаб (0:0) 7 очко тўплади ва “B” гуруҳи пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди.

Таъкидлаш керакки, Англия 2006 йилдан бери биринчи марта жаҳон чемпионати гуруҳ босқичини биринчи ўринни эгаллади. Ўшанда улар  Парагвай, Тринидад ва Тобаго ҳамда Швеция билан бир гуруҳдан жой олган ва 7 очко тўплаган эди.

Эътиборли жиҳати, ўша мундиалда Англия чорак финалга қадар этиб борган ва пенальтилар сериясида Португалияга имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!