Англия терма жамоаси ҳам коронавирус туфайли оламдан ўтган собиқ футболчиси учун таъзия билдирди

"Биз Норманнинг вафот этганини эшитишдан ғоят қайғудамиз. Хантер жаҳон чемпионлигига эришган жамоамизнинг бир қисми эди. Терма жамоа учун 28 та беллашувда майдонга тушган. Унинг хотираси қалбларимизда абадий яшайди. Норманнинг оиласи, яқинлари ва дўстларига чуқур таъзиямизни изҳор қилиб қоламиз", деб ёзади "уч шерлар" расмий сайти.

Маълумот учун, Норман Хантер 1966-1975 йиллар мобайнида Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)