Англия терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
Англиянинг "Бёрнли" клуби дарвозабони Жо Харт жамоасини ўзгартиришга яқин турибди.
Fanatik нашри тарқатган хабарга кўра, 32 ёшли Англия терма жамоаси собиқ посбонига "Бешиктош"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Унинг АПЛ клуби билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етишини инобатга олсак, Харт турк клубига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.
Жо Харт жорий мавсум “Бёрнли” сафида бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 7 та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар