Англия терма жамоаси устози ҳам ЖЧ-2022 қуръаси ҳақида гапирди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи қуръа натижаларига изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси мундиалнинг “B” гуруҳида АҚШ ва Эронга қарши баҳс олиб боради. Бу гуруҳга шунингдек, Уэльс, Шотландия ва Украина терма жамоалари ўртасидаги плей-офф ғолиби қўшилади.

"АҚШ ва Эронга қарши ўйин ўтказганимизга унча узоқ бўлмади. Аммо гуруҳдаги учинчи рақиб номаълум. Бу Британия дербиси бўлиши ҳам мумкин (Уэльс назарда тутилмоқда). Биз гуруҳдан чиқишимиз керак. Бу бизнинг биринчи вазифамиз, биз шунга ҳаракат қиламиз.

Биринчи саватчадан жой олиш сизга катта устунлик беради, чунки сиз 6-7 та кучли терма жамоаларни четлаб ўтасиз. Шу сабабли биринчи саватчадаги терма жамоаларнинг аксарияти ўз гуруҳларидан мамнун.

АҚШ ажойиб жамоа. Уларда жуда яхши ўйинчилар бор, биз уларнинг нимага қодирлигини биламиз”, - дейди англиялик мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!