Англия терма жамоасини хорижлик машҳур мураббийларга беришади

TIGGO 2 PRO

Европа чемпионатидан кейин Англия терма жамоасининг 53 ёшли бош мураббийи Гарет Саутгейт ўз лавозимидан кетди.

Англия футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳали янги бош мураббий масаласини ҳал қилганича йўқ. The Guardian нашрининг ёзишича, терма жамоа катта эҳтимол билан хорижлик мутахассис бошқарувига топширилади.

Манбага кўра, бу лавозимга Томас Тухель ва Маурисио Почеттинони таклиф қилиш режалаштирмоқда.

Англия футбол ассоциацияси бош мураббий масаласини тезроқ ҳал қилиши керак. Чунки терма жамоа 7 сентябрь куни Миллатлар лигасида Ирландия футболчиларига қарши майдонга тушиши лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!