Англия термасининг назорат ўйини учун рақиб жамоа номлари маълум бўлди

Англия терма жамоаси билан Европа чемпионати 2020 олдидан ўртоқлик ўйини ўтказадиган жамоа номи маълум бўлди.

Гарет Саутгейт шогирдлари 2 июнь куни Венада Австрияга қарши тўп суришса, беш кундан сўнг, 7 июнь куни Руминияга қарши майдонга тушишади.

Бундан ташқари 27 март куни "Уэмбли"да назорат ўйини ўтказадиган терма жамоа номи тез орада маълум қилинади. Олдинроқ "уч шерлар" 31 март куни ўз уйида Дания термасиини қабул қилиши хабар қилинган эди

Европа чемпионатига 2020 йил 12 июнда старт берилади. Гуруҳ босқичида Англияя Чехия, Хорватия ва С ўтиш гуруҳи ғолиби (Шотландия, Израиль, Норвегия ва Сербия жамоаларидан бири) билан баҳс олиб боради.