Англия тўпурарлари рўйхатида ўзгариш

Англия премьер-лигасининг 32-турида иккита гол урган “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн англиялик тўпурарлар рўйхатида еттинчи ўринга кўтарилиб олди.

“Эвертон” дарвозасидан жой олган икки аниқ зарба туфайли Кейннинг голлари сони 164 тага етди ва “Ливерпуль”да порлаган Робби Фаулердан ўзиб кетди.

Гарчи, “Тоттенхэм” юлдузи кўп гол ураётган бўлса-да, Алан Ширернинг рекордига яқинлаша олмаса керак. Чунки гол уриш қийин бўлган премьер-лигада Ширер каби ўз ҳисобига 260 та тўп ёздириб қўйиш амри маҳол.

Премьер-лига тарихидаги энг зўр тўпурарлар статистикаси эса қуйидагича:

  1. Алан Ширер (260 гол)
  2. Уэйн Руни (208)
  3. Энди Коул (187)
  4. Серхио Агуэро (181)
  5. Фрэнк Лэмпард (177)
  6. Тьерри Анри (175)
  7. Гарри Кейн (164)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!