Англия ёшлари Европада тенгсиз бўлди

19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати якунига етди. Финалда Англия ёшлари Исроил жамоаси билан куч синашди ва қўшимча вақтларда урилган икки гол эвазига 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Инглизлар сафида голларга Каллум Дойл, Карней Чуквумека ва Аарон Ремзи муаллифлик қилади. Исроилликларнинг ягона голи Оскар Глоч номига қайд этилди. 

Бу Англиянинг мазкур мусобақадаги 11-чемпионлиги бўлди. Футбол юрти вакиллари ушбу турнир чемпионлиги борасида Испания билан тенглашиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!