Англияда ундан зўри йўқ

“Лестер” футболчиси Юри Тилеманс “Манчестер Сити”даги  Кевин Де Брюйнени Англия премьер-лигасининг  энг яхши ярим ҳимоячиси эканини тан олди.

- Замонавий футболда жамоанинг ижобий натижасига таъсир ўтказадиган ярим ҳимоячилар кўп. Мен ўз маҳоратимни чархлаб, бошқа ҳамкасбларим ўйинини кузатишга, улардан нималардир ўрганишга ҳаракат қиламан. Англия чемпионатининг энг яхши ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне деб ўйлайман. У бошқалардан ажралиб туради. Бир сўз билан айтганда етук футболчи, - деди Юри Тилеманс.

Аслида Кевин де Брюйне ўз позициясида нафақат премьер-лиганинг балки жаҳон футболининг энг зўр ярим ҳимоячиларидан ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!