Англияда яна бир машҳур клуб бош мураббийни истеъфога чиқармоқчи

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 21-турида “Тоттенхэм” футболчилари сафарда “Борнмут” жамоаси меҳмони бўлиб, учрашувнинг сўнгги дақиқаларидаги гол туфайли 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Tecno

Энди Англия Премьер-лигасида навбатдаги истеъфо кутилмоқда.

“Тоттенхэм” бош мураббийи Томас Франк навбатдаги омадсиз ўйиндан сўнг ишдан бўшатилиши мумкин.

Indykaila News маълумотларига кўра, пайшанба куни “Тоттенхэм” раҳбарияти жамоадаги инқироз ва Томас Франкнинг келажагини муҳокама қилиш учун шошилинч йиғилиш ўтказади.

Манбага кўра, клубнинг юқори лавозимли раҳбарларидан бири даниялик мутахассисни зудлик билан ишдан бўшатишни жиддий тарзда талаб қилмоқда.

Томас Франк мавсум бошланишидан олдин «Тоттенхэм» бош мураббийи этиб тайинланган, у бу лавозимда Анже Постекоглунинг ўрнини эгаллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!