Англияда яна бир супер клуб пайдо бўлмоқда
Италиялик машҳур мураббий Карло Анчелотти “Эвертон”ни Англия премьер-лигаси грандлари билан рақобатлашишга қодир жамоага айлантирмоқчи эканини маълум қилди.
- “Эвертон” энди “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” каби кучли клублар билан тенгма-тенг рақобатлашиши керак. Уларнинг даражасига тезроқ етишни мақсад қилганмиз. Агар футболчиларимизни янада ривожлантира олсак, премьер-лига чўққисига чиқа оламиз, - деди Анчелотти.
“Эвертон” жорий мавсумда мусобақа жадвалида 12-ўринда бормоқда.
Фикрлар