Англияда зўр футболчи пайдо бўлди. Уни грандлар талашмоқда

Chery Tigo 7 PRO

Англия Чемпионшипида иштирок этаётган “Шеффилд Юнайтед”нинг 24 ёшли ярим ҳимоячиси Сандер Берг гранд клублар эътиборига тушди.

Маълумотларга қараганда, порлай бошлаган футболчини “Ливерпуль”, “Челси” ва “Ньюкасл” ўз сафига қўшиб олмоқчи.

“Шеффилд Юнайтед” ўз ўйинчисини 15 миллион фунтга баҳоламоқда. Мавсум охиригача, нарх 20 миллион фунтдан ўтиши кутиляпти.

Сандер Берг Англия клубида 2020 йилдан бери тўп тепмоқда. Аввал у Бельгия чемпионатида “Генк” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Норвегия терма жамоаси Бергни 2017 йилдан бери мунтазам таркибга жалб қилиб келади.

Мутахассислар Берг майдон марказига қўйилса, ҳар қандай жамоада ўйнаб кета олишини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!