Англияга гигант футболчи келяпти

CHERY AUTO

Англия премьер-лигаси вакили “Вулверхэмптон” мутасаддилари ёзги трансферлар ойнаси ёпилиши арафасида “Штуттгарт” ҳужумчиси Саша Калайжични ўз сафига ўтишга кўндирди, деб хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо.

Tecno

Манбанинг таъкидланишича, томонлар бу трансферни 18 миллион еврога келишди. Шунингдек, англияликлар натижага қараб, турли бонуслар тўлаб бориши белгиланган.

Австриялик ҳужумчи жисмоний кўрсаткичлари билан ажралиб туради. Унинг бўйича икки метр экани ҳаводаги курашларда унга устунлик беради.

“Штуттгарт”да уч йил ўйнаган футболчи бу жамоа таркибида 60 та ўйинда қатнашиб, 24 та гол ва 2 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!