Англиянинг энг зўр ўйинчилари бир жамоада жамланади

  • 18 Apr 17:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин дунёнинг энг бадавлат клубига айланган “Ньюкасл” муваффақиятга эришишнинг энг осон ва тезкор усулидан фойдаланмоқчи.

Tecno

Клуб раҳбарияти жамоа таркибини Англия Премьер-лигасида зўр ўйин кўрсатаётган футболчилар билан кучайтиришга қарор қилган.

The Telegraph нашрининг маълум қилишича, “қарғалар” ёзда бошқа клублардан камида тўрт нафар кучли ўйинчини ўз сафига қўшиб олишни мўлжалламоқда.

Маълумотларга қараганда, “Ньюкасл” рўйхатига Жеймс Мэддисон (“Лестер”), Кэлвин Филлипс (“Манчестер Сити”), Скотт Мактоминай (“Манчестер Юнайтед”), Деклан Райс (“Вест Хэм”) каби футболчилар киритилган.

Comments

You must be logged in to commet!