Англиянинг рекордчи тўпурари қисқа фурсатда
Ads
 

Англия чемпионатининг биринчи лигасида "Бери" шарафини ҳимоя қилаётган Жеймс Вон 27-тур учрашувида "Питерборо Юнайтед"га қарши ўтказилган учрашувда жамоасининг 5:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Англия премьер-лигаси ва Чемпионшипдан кейинги ўринда турадиган бу мусобақа доирасидаги ушбу ўйинда 28 ёшли ҳужумчи йигирма дақиқа ичида рақиб дарвозасига тўртта гол урди.

"Эвертон" тарбияланувчиси бўлган Жеймс Вон футбол жамоатчилиги эътиборига 2005 йили тушган.

Ўшанда истеъдодли футболчиси "Кристал Пэлас" дарвозасини ишғол қилиб, Англия премьер-лигасида гол урган энг ёш футболчига айланганди. Учрашув куни Вон 16 ёшу 270 кунлик эди.

SPORTS.uz

Минбар

Барча блоглар