Анжелик Кербер ҳам Сингапурга боради

Германиялик теннисчи Анжелик Кербер жорий йилнинг 21-28 октябрь кунлари Сингупурда ўтадиган якуний турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

30 ёшли германиялик теннисчи учун бу галги "WTA Finals" мусобақаси бешинчиси бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин аёллар ўртасидаги якуний турнирда иштирок этиш ҳуқуқини руминиялик дунёни биринчи рақамли теннисчиси Симона Халеп нақд қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)