Анжелик Кербер Ухандан қуруқ қўл билан қайтадиган бўлди
Ads

Германиялик теннисчи Анжелик Кербер Уханда ўтаётган халқаро турнирнинг учинчи даврасига чиқа олмади.

Кербер "Dongfeng Motor Wuhan Open" турнирининг иккинчи босқичида австралиялик Эшли Бартига 5:7, 1:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шу тариқа Барти мусобақанинг чорак финалига чиқиш учун россиялик Анастасия Павлюченкова ҳамда чехиялик Петра Квитова ўйини ғолибига қарши ўйин ўтказади.