"Пахтакор" Чемпионлар лигасида сенсация кўтарди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Пахтакор» сафарда кутилмаган натижа қайд этди — жамоа Жидда шаҳрида Саудия Арабистонининг кучли клубларидан бири ҳисобланган «Ал-Аҳли»га қарши ўйинда дурангга эришди. Бу учрашув ОФК Элит Чемпионлар Лигаси асосий босқичи биринчи туридан ўрин олган эди.

Кучли рақиб майдонида кечган беллашув 1:1 ҳисоби билан якунланди. Учрашув олдидан «Ал-Аҳли» аниқ фаворит сифатида кўрилганди. Шунга қарамай, «Пахтакор» охирги дақиқаларгача ғалабага яқин келди. 86-дақиқада Фламарионнинг аниқ зарбаси Тошкент клубини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйиннинг 93-дақиқасигача «Пахтакор» ҳисобда етакчилик қилди. Бироқ қўшимча дақиқаларда майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди — «Ал-Аҳли» сафида Фирас ал-Бурайкан гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, Осиё Чемпионлар Лигаси Элит босқичи старт туридан сўнг «Пахтакор» ҳам, «Ал-Аҳли» ҳам бир очкодан қўлга киритди. Кейинги турда Ўзбекистон клуби яна бир саудиялик жамоа — «Ал-Қадисия»га қарши майдонга тушади. «Ал-Аҳли» эса БАА клуби «Ал-Васл» билан куч синашади.

“Пахтакор” билан ўйиндан кейин рақиб мураббийи танқидларга жавоб беришига тўғри келди

Ўзбекистон терма жамоасини жаҳоннинг энг зўр мураббийи бошқарадиган бўлди

Шомуродов, гол урмасанг шунақа бўлади! Элдорга кутилмаган рақобатчи чиқиб қолди
Эксперт: Гасперини Шомуродов сабаб тирноғини тишлаб ўтирибди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!