Анри: АПЛ чемпиони учун бериладиган совринга Алекс Фергюсон номини бериш керак
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ ҳужумчиси ва ҳозирда “Sky Sports” каналида экспертлик қилаётган Тьери Анри Англия Премьер-Лигаси ғолиби учун бериладиган кубокга “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи сер Алекс Фергюсон номини бериш лозимлигини айтиб ўтди.

“Мен у билан илк бор учрашганимда, уни “Мистер премьер-лига” деб чақирган эдим. 13 та соврин. Ўйлаб кўринг – 13 та! Бу шунчаки, ғаройиб. Ушбу совринга унинг номини бериш керак.

Кўпчиликка бу гапларим ёқмаслиги аниқ. Бироқ менинг фикримча бунча соврин ютган инсонни унутиб бўлмайди”, – деб айтиб ўтди франсиялик собиқ форвард.