Анри "Бордо"ни бошқаришдан бош тортди

Илгарироқ Анри "Бордо" бош мураббийлиги учун асосий номзод эканлиги айтилган эди. Ўтган ҳафта аввалида француз клуби устози Густаво Пойет жамоа раҳбариятини танқид қилгани учун ишдан олинган эди.

Eurosport хабарига кўра, томонлар шахсий шартнома борасида келиша олмаганлар. Шунингдек Анри жамоа раҳбарияти билан трансфер сиёсатида эркинлик сўраган ва бу жабҳада ҳам фикрлар икки хил кўриниш олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!