Анри инглиз клубини бошқариши мумкин

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Тьерри Анри "Борнмут"ни бошқариши мумкин.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, Чемпионшип клуби 43 ёшли француз мутахассиси билан музокараларни бошлаб юборган ва тез орада уни бош мураббий сифатида эълон қилишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Анри ҳозирда "Монреаль Импакт" клуби бош мураббийи ҳисобланади. У бунгача "Монако" клубини бошқарган ва Бельгия терма жамоасида бош мураббий ассистенти лавозимида ишлаган.

"Борнмут" эса Чемпионшип мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!