Анри Ла Лига клубида иш бошлаши мумкин

Айни дамда эса мураббийлик билан шуғулланаётган яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири Тьерри Анри Ла Лига клубини бошқариши мумкин.

The Mirror нашри тарқатган хабарга қараганда 41 ёшли франциялик мутахассисга “Бетис” клубидан жиддий қизиқишлар мавжуд. Севильяликлар раҳбарияти собиқ бош мураббий Кике Сетьен ўрнига айнан Анрининг номзодини илгари суришмоқда.

Қайд этиш лозимки, "Бетис" бунгача "Ньюкасл" устози Рафаэль Бенитес билан ҳам музокаралар ўтказган эди. Бироқ, испаниялик мураббий уларга рад жавобини берган.

Эслатиб ўтамиз, Анри ўтган мавсум “Монако”ни бошқарган эди. Бироқ, орадан уч ой ўтгач истеъфога чиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!