
Анри Ламин Ямалнинг ўйинидан қандай таассурот олди?
"Арсенал" ва Франция терма жамоаларнинг собиқ ҳужумчиси ҳисобланган Тьерри Анри Чемпионлар лигаси доирасидаги "Барселона" ва "Интер" ўртасидаги беллашувдан сўнг каталонияликларнинг ёш юлдузи Ламин Ямал ҳақида жуда илиқ фикрлар билдириб ўтди.
"Ямалнинг ўйинини кўрганим... Бу 17 ёшда бўлиш учун нормага тўғри келмайди. Унинг ҳушёрлиги, осойишталиги, ўйинни кўриш тарзи, ҳимоя ва прессинг қилиш тарзи – бу ҳамма нарса нормага тўғри келмайди.
Футболда мен ҳар доим ҳайратга тушаман, чунки сен доимо ўйлайсанки, ҳеч ким Месси ёки Роналдудан яхшироқ бўла олмайди.
Сўнгра Ямал пайдо бўлади. Аргентинада янги бир ёш футболчи бор – Франко Мастантуоно, у "Ривер Плейт"да ўйнайди. Шунинг учун футбол ажойиб" – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Фикрлар