Анссумане Фати: Умид қиламанки, "Барселона"да бутун ҳаётимни ўтказа оламан

"Барселона" футболчиси Анссумане Фати бутун умрини Каталонияда ўтказишидан умидвор эканлигини айтиб ўтди.

"Мен доим шу ерда бўлишни истаганман. Бошиданоқ бу менинг орзуйим эди ва умид қиламанки, бутун ҳаётимни "Барселона"да ўтказа оламан.

Мен ҳотиржамман, барчасини одатдагидек бажаряпман. Жамоадаги менинг дўстларим ("Барселона" U-19, "Барса" Б). Улар билан кунинг бошидан охиригача биргамиз ва ҳеч нарса ўзгармайди," - деди Фати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!