"Antalya Cup-2021". "Насаф" дарвозабони энг яхши деб топилди (фото)
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U22 терма жамоаси Туркиядаги "Antalya Cup-2021" мусобақасида иштирок этаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу турнирда терма жамоамиз посбони, "Насаф" футболчиси Умиджон Эргашев энг яхши дарвозабон деб топилди. Эргашев Словакия ҳамда Қозоғистондан ташриф буюрган тенгдошларига қарши ўйинларни бошланғич таркибда бошлади.
Маълумот учун, ёшларимиз Қозоғистон устидан ғалаба қозонди ва Украина билан дурангга имзо қўйди. Словакиялик футболчилар эса, Ҳайдаров шогирдларидан устун келди.
Фикрлар