"Antalya Friendship Cup". "Локомотив" ёшлари шоҳсупанинг юқори поғоналарини банд этди
Туркияда "Antalya Friendship Cup" турнири ниҳоясига етди.
Ушбу ўртоқлик мусобақасида "Локомотив" футбол мактаби ёшлари ҳам иштирок этди. Қувонарлиси, 2010 йилда туғилган ёш "темирйўлчилар" якунда чемпионликни тантана қилди.
Шунингдек, Азизхон Умаров бошчилигидаги иккинчи жамоа 2012 йилда туғилган футболчилардан иборат таркиб иккинчи поғонани банд этди.
Суннат Рўзиев бош мураббийлик қилаётган "Локо"нинг U11 жамоаси ҳам анча муваффақиятли иштирок этди ва турнир якунида 3-ўринни қўлга киритди. Финал натижалари билан қуйида танишиш имкониятига эгасиз.
Финал, U12 жамоаси
ДСИ Ироқ - "Локомотив" 1:3;
3-ўрин учун U11 жамоаси
"Нес" Иордания - "Локомотив" 1:3
Финал, U10 жамоаси
"Антальяспор" Туркия - "Локомотив" 2:1.
Фикрлар