Антон Миранчук АПЛга ўтиш ҳақида фикр билдирди
Россия терма жамоаси ва Москванинг «Динамо» клуби ярим ҳимоячиси Антон Миранчук келажакда Англия Премьер-лигасида ўйнаши мумкинлигини истисно этмади.
«Эҳтимол, 30 ёшда бу ҳақда жиддий ўйлаш керакдир. Лекин ростини айтсам, ҳаммасини вақт кўрсатади. Бу фикрларга қайта-қайта қайтгим келмайди. Балки, «Брайтон»да? Худо хоҳласа, яна футбол ўйнаймиз», – дея таъкидлади ярим ҳимоячи «Губиньо» YouTube
каналида.
Миранчукнинг «Динамо» билан амалдаги меҳнат шартномаси келаси йил ўрталаригача мўлжалланган.
Ўтган мавсум Россия Премьер-лигасида Антон Москва клуби сафида 14 та учрашувда майдонга тушиб, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва икки марта ассистни амалга оширди.

Фикрлар