Антонио Конте: Биз кўпроғига муносиб эдик
Ads

"Интер" бош мураббийи Антонио Конте Чемпионлар Лигасининг 2-турида "Барселона"дан учралган (1:2) мағлубиятга изоҳ берди.

"Менимча, биз бу оқшом жуда кўп нарсага лойиқ эдик.

Биз "Барселона" каби ажойиб жамоага муаммо туғдира олдик. Балки баъзи ўйинчиларимиз иккинчи бўлимда кучсизроқ бўлишгандир, чунки яқинда кетма-кет бир нечта ўйин ўтказдик.

Аммо биз ҳали ҳам кўпроқ нарсага лойиқ эканимизга аминман. Мағлубиятдан кейин ижобий фикрларни топишга бор кучимни сарфлайман, чунки бундай мағлубият мени хафа қилади.

Тўпга эгалик қилишдаги фарқ биз кўпроқ тўғридан-тўғри футбол ўйнаганимиз сабабли рўй берди. Биз уларнинг ўзларини темпларида ўйнаб, муаммо туғдиришга ҳаракат қилдик. Мағлубиятдан кейин, яхши жамоа ҳеч қачон яхши кайфиятда уйга қайтмайди, ҳатто бундай чиройли ўйин кўрсатган бўлса ҳам," - деди Конте.

Минбар

Барча блоглар