Антонио Конте

"Интер" бош мураббийи Антонио Конте жамоасини кучайтириши мумкин бўлган омиллар нима эканлигини айтди.

"Бизнинг асосий мақсадимиз кучли ва ишончли футболчиларга эътибор қаратиш. Италиялик футболчилар бу талабга жавоб бера олади. Улар бизнинг фалсафамизни яхши билишади.

Биз италияликмиз. Кўпроқ аниқ тактикада ва барча ҳолатларга эътибор бериб ўйин ташкил этамиз, бунинг учун бизга италянча руҳ керак бўлади. Масалан Самир Ҳанданович, мен уни италиялик деб ҳисоблайман", - дейди Конте.