Антонио Конте: “Тоттенхэм”га ютқазишимиз мумкинлигини билардик
Ads

 

Лодоннинг “Челси” жамоаси бош мураббийи Антонио Конте “Тоттенхэм”га қарши (0:2) кечган АПЛ 20-туридан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Тоттенхэм”га ютқазишимиз мумкинлигини билардик, лекин майдонда тенг кураш бўлди. Рақиб биринчи бўлим якунида гол урди. Иккинчи голни ҳам улар учун керакли вақтда урилди.

“Челси”нинг ғалабали серияси якунига етганидан афсусдаман. Аммо биз қийин рақибга қарши ўйнадик. Улар чемпионлик учун охиригача курашади. Ўтган мавсумда улар бош соврин учун курашганди, бу сафар ҳам улар бу ишни давом эттира олади”, – дейди Антонио Конте.