Антонио Конте:
Ads

Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Антонио Конте ишсиз юрганида собиқ жамоаси "Ювентус" унга таклиф билан чиқмаганини айтди.

“Мен “Ювентус”га қайтишга яқин эмасдим. Менга клубдан ҳеч ким қўнғироқ қилмади. “Интер”нинг қизиқишлари эса нисбатан кучлироқ эди. Мен айни дамда янги жамоам олдида жуда катта жавобгарликни ҳис қиляпман. “Интер” билан катта мусобақаларда ғолиб чиқмоқчиман.

“Ювентус” Саррини танладими, демак уларда бундай қарорга келишга қандайдир сабаб мавжуд”, - дейди Конте.

Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте “Ювентус”ни 2011-2014 йилларда бошқарган. Ушбу давр ичида туринликлар 3 карра Италия чемпионлигини қўлга киритишди.