Антонио Контега керак бўлмаган ҳужумчи "Ювентус"га ўтиш ниятида

"Интер"нинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.

Tuttosport нашри хабарига кўра, айни вақтда ПСЖ сафида ижара асосида тўп сураётган футболчининг келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Миланликлар бош мураббийи Антонио Конте аргентиналик футболчини жамоасида кўришни истамаяпти, ўз навбатида парижликлар коронавирус пандемияси сабаб Икардининг шартномасини тўлақонли сотиб олмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!