Анвар Бердиев: "1:0 бўлиб турганида ҳимоячиларга кўпроқ босим тушади"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Турон" - "Ғиждувон" (1:0) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Бугунги ўйин ҳақида

- "Ғиждувон"га қарши ўйин қийин ўтишини аввалдан билгандик. Ҳар бир учрашув алоҳида тарих ва унга алоҳида ёндашиш керак. Қайси жамоанинг тайёргарлиги юқори бўлса ғалабага эришади. Жамоамиз футболчиларига сифатли ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бизни стадионга келиб қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман.

- Иккинчи бўлимда ташаббус рақиб томонига ўтиб кетгандек кўринди...

- Ўйин ҳакам ҳуштаги янграгунига қадар давом этади. Майдонда охиригача курашиш лозим. Голдан сўнг йигитлар хотиржамликка берилишди. Ғалаба билан барчани табриклайман.

- Ҳимоячиларнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳисоб 1:0 бўлиб турган вақтда ҳимоячиларга босим кўпроқ тушади. Захирадан ҳимоячини майдонга туширдик ва тўп ўтказиб юбормадик.

"Турон" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!