Анвар Бердиев бошчилигидаги "Турон" ёзги йиғинни хорижда ўтказади
Хабарингиз бор, Про-лигада 5 август кунига қадар ёзги танаффус эълон қилинди. Мавсумнинг қолган қисмига кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўриш, футболчиларнинг жисмоний холатларини юқори даражада ушлаб туриш мақсадида жамоамизнинг хориж йиғинини ўтказиш режалаштирилган.
Тожикистон Республикаси худудида жойлашган "Баҳористон" сиҳатгоҳида ташкил этиладиган мазкур йиғин 6-16 июль кунлари бўлиб ўтади.
Шунингдек, тасдиқланган режага кўра, хориж йиғини давомида 2 та назорат учрашуви ҳам ташкил этилади, - дея хабар бермоқда “Турон” матбуот хизмати.
Фикрлар