Анвар Бердиев: Тез кунларда “Нефтчи” машғулотларига қўшиламан

Хабарингиз бор шу кунларда Олий лига жамоалари келгуси мавсум учун тайёргарликни бошлаб юборишган. Узоқ йиллар “Нефтчи” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев яна фарғоналиклар сафида тўп суришга яқин турибди.

 “Тез кунларда "Нефтчи" сафига кўшилиб машғулотларда иштрок этишни бошлайман. Аслида ёзда “Нефтчи”га кайтишим мумкин эди. Лекин айрим сабаблар туфайли бу иш амалга ошмаган. Андрей Фёдоров шу кунларда Фарғонага келади ва у билан гаплашганимдан сўнг хаммаси маьлум бўлади”, - дейди тажрибали футболчи “Телеграм”даги водий футболи каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Бердиев ўтган мавсум Олий лига билан ҳайрлашган “Андижон” сафида тўп сурган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!