Анвар Бойназаров чемпионлик жангида иштирок этиш учун Нью-Йоркка жўнаб кетди
Ads

Аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси, 2 карра муай тай бўйича жаҳон чемпиони Анвар Бойназаров (2-2-0, KO1) 1 декабрь куни Нью-Йорк шаҳрида “GLORY” чемпионлик камари учун рингга чиқади.

Спортчимиз октябрь сўнггида Франциянинг Лион шаҳрида ўтказилган “GLORY 47” турнирида муносиб иштирок этиб, чемпионлик жангига тайёргарлик кўриш учун Таиландга йўл олган. Қарийб бир ой давомида у Пкухет шаҳрида машғулотларга зўр берди.

Бугун 28 ноябрь куни Нью-Йоркда бўладиган жангда иштирок этиш учун океанортига жўнаб кетди.

Бу узоқ кутилган жангга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёрман. Бўлажак жангда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. Ўзбекистон тарихида биринчи марта ҳақиқий профессионал жаҳон камарини қўлга киритмоқчиман, – дейди Бойназаров SPORTS.uz порталига.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жангда унга америкалик Кевин ван Ностранд (4-1-0, KO2) рақиблик қилади. Бу спортчи ҳозиргача бешта жанг ўтказиб, улардан биттаси мағлубиятга учраган ва иккитасини нокаут билан якунлаган.