Анвар Бойназаров ММА йўналишида жанг қилди

  • 13 декабрь, 2020, 11:48
  • 0
  • MMA
Кикбоксинг бўйича жаҳоннинг энг машҳур промоушени ҳисобланувчи "Glory" да ўз жангларини ўтказадиган Анвар Бойназаров ММА йўналишида дебют қилди.

Таиланднинг Пхукет шаҳрида фаолият юритадиган жаҳоннинг етакчи клубларидан бири "Tiger Muai Thai"да машғулот олиб борадиган Бойназаровга "Combatnight" турнирида америкалик Генри Крапп рақиблик қилди. 

Қувонарлиси, жангнинг биринчи раундидаёқ ҳамюртимизнинг кетма-кет йўллаган кучли зарбаларига рақиб дош бера олмади ва Бойназаров янги йўналишда ҳам муваффақиятли одимини бошлади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!