Анвар Ғофуров: "Бу нарса ҳар бир футболчига ёқмайди"

Суперлиганинг 4-турида “Бунёдкор” Олмалиқда ОКМК меҳмони бўлди. Қизиқарли ўтган учрашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Бунёдкор” эса омадсизликка учради. Ўйиндан кейин меҳмон жамоа мураббийи Анвар Ғофуров айрим саволларга жавоб қайтарди.

- Бизда режалар бошқача эди. Ўйинимиз озгина қовушмади. Йигитлар ўзига яраша тайёргарлик кўришганди. Бизда ёш ўйинчилар кўпроқ. Бу яхши дарс бўлади, деб ўйлайман. Тўғри хулоса чиқариб, кейинги учрашувларда вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Биз шу йўналишни танлаганмиз. Яхши футбол кўрсатиб, ғалабалар қозониб юқори ўринларга кўтарилишга ҳаракат қиламиз.

- Бошқа режалар ҳақида гапирдингиз. Сир бўлмаса бу қанақа режа эди?

- Тўп назорати. Ўзимизни вазияларни кутиб, бундан унумли фойдаланиш эди.

- Жамоа ўйин томонлама яхши ҳаракат қиляпти. Бугун ҳам ОКМКга қарши битта футболчи кам бўлса ҳам деярли охиригача “туриб” бера олди. Кейинги қўйиладиган мақсад қандай?

- Ҳар бир футболчига ёрдам бериш, иложи борича уларни юқорироқ даражага кўтариш. Шунинг эвазига йигитлар майдонда яхши футбол кўрсатишса “Бунёдкор” ҳам очколарни йиғиб, юқори ўринларга кўтарилади.

- Захирадан майдонга туширилган ва яна захирага олинган Фарҳод Ўткировнинг аҳволи ҳақида маълумот берсангиз. Тўғри, ўйинга қўшилиб кета олмади. Захирага олган пайтингизда уни бағрингизга босиб тинчлантиришга уриндингиз.

- Албатта, бу нарса ҳар бир футболчига ёқмайди. Лекин биз қанақа вазиятдалигимизни ўзимиз биламиз. Агар шундай қолдирсак бизга тўғри келмасди ва маъқул бўлмасди. Бу унинг учун ҳам дарс бўлади. Келаси учрашувларда бошқача ўйнашга ҳаракат қилади ва ўзига берилган вақтдан унумли фойдаланади. Биз футболчиларни юқори даражага кўтаришимиз керак. Уларни ўзига талаби бошқача бўлиши керак. Ана шунда жамоа бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!